Деҳқон хўжаликларига ер участкасини ижара асосида бериш тизими жорий этилади
Қонун лойиҳаси қабул қилинса, бу билан ер участкалари ноқонуний ёки турли баҳоналар билан олиб қўйилишининг олди олиниб, ерга бўлган ҳуқуқ кафолатлари янада кучайтирилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 26 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Парламент сайтида ёзилишича, депутатлар бу борада олиб борилган ўрганишлар натижаларига ҳам тўхталиб ўтишди. Ўрганишларга кўра, деҳқон хўжаликлари фаолияти етарли даражада тартибга солинмаган, уларнинг сони ва ажратилган ерларнинг ҳисобини юритиш ҳамон йўлга қўйилмаган ҳамда деҳқон хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар турлича юритилмоқда. Яна бир жиҳат ҳам борки, у ҳам бўлса, аҳоли сонининг ошиб бораётганлиги ҳисобига бир кишига тўғри келадиган ер улушининг тобора камайиб бораётганлигидир.
Қонун лойиҳасида шу каби муаммоли масалаларга жиддий ёндашилган. Унинг асосий мақсади — деҳқон хўжалигини ташкил этиш, фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаш, шунингдек, деҳқон хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.
Парламент аъзоларининг қайд этишича, лойиҳада деҳқон хўжаликларига тўғридан-тўғри ер участкасини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан бериш амалиёти ўрнига бундан кейин ер участкасини ижара асосида бериш тизимини жорий этиш назарда тутилмоқда. Боғдорчилик ва узумчиликка ижара муддатини — 50 йил, сабзавотчилик ва полизчиликка — 30 йил қилиб белгилаш, деҳқон хўжалигига бундан кейин ижарага бериладиган ернинг минимал майдонини белгилаган холда максимал майдонини кўпайтириш (0,06 гектардан 1 гектаргача), деҳқон хўжалигининг даромадлари солиқ солинадиган база ҳисобланмаслиги кабилар ҳам лойиҳада белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси қабул қилинса, халқ вакилларининг фикрича, бу билан ер участкалари ноқонуний ёки турли баҳоналар билан олиб қўйилишининг олди олиниб, ерга бўлган ҳуқуқ кафолатлари янада кучайтирилади. Шунингдек, фермерларнинг асосий экиндан бўшаган ер майдонларида бир ёки бир нечта мавсумда ижара асосида деҳқон хўжалиги билан шуғулланишга рухсат берилиши вақтинча бўш турган ерлардан самарали фойдаланишга хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
11:46 / 16.01.2025
Ерлар тоифасини ўзгартириш тартиби белгиланди
11:18 / 16.01.2025
Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилди
07:43 / 16.01.2025
11,5 гектар ерни 32 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
15:57 / 11.01.2025