Фуқаро К.Х.нинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Фуқаро М.А. ва С.С.лар Хатирчи тумани “Маданият” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Я.Д.” фермер хўжалигига 49 йил муддатга ижарага ҳуқуқи асосида ажратилган 33 гектар суғориладиган экин ер майдонининг 11,5 гектар қисмини 32 минг долларга сотишга келишган. 

Улар келишилган пулдан 24 минг доллар ва 102,8 млн сўм олаётган вақтда ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.