Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё аҳолисининг 71 фоизи коронавирусга қарши эмланишга тайёрлиги маълум бўлди
20 та давлатда ўтказилган сўровномага кўра, респондентларнинг 71,5 фоизи ихтиёрий равишда коронавирусга қарши эмланишга рози. Бундай натижалар Барселонадаги жаҳон соғлиқни сақлаш институти профессори Жеффри Лазарус раҳбарлигида ўтказилган сўровнома давомида олинган.
Фото: EPA
Америкалик ва испаниялик социологлар бу мақсадда жами 13,5 минг кишининг фикрини ўрганишган.
Шу билан бирга, сўралганлардан 61,4 фоизи иш берувчиси тавсиясига кўра коронавирусга қарши эмланишга тайёрлигини билдирган.
Хитой, Бразилия ва Жанубий Кореядаги респондентларнинг 80 фоиздан кўпроғи, Польша ва Францияда 60 фоиздан камроғи, Россияда эса 55 фоизи эмлашни қўллаб-қувватлаган.
“Биз ўтказган сўровнома сайёрамизнинг ҳамма аҳолиси ҳам коронавирусга қарши эмланишга тайёрмаслигини кўрсатмоқда. Бу хавотирли ҳолатдир, у пандемиянинг барча оқибатларини тўлиқ бартараф этиш турли давлатларда эмлаш даражасининг нотекислиги сабабли чўзилиб кетиши мумкинлигини кўрсатади”, дейилган тадқиқотда.
Олимларнинг таъкидлашича, оммавий иммунитетга одатда эмлаш ёрдамида эришилади. Аксарият олимларнинг фикрича, инфекция тарқалиши олдини олиш учун антитаналар аҳолининг камида 70 фоизида бўлиши лозим.
Мавзуга оид
16:03 / 25.10.2025
Европа ва Марказий Осиёда полиомиелитга қарши эмлаш қамрови камайди — ЖССТ хавотирда
22:56 / 23.07.2025
Мигрантларни Россияга киришдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш ва эмлаш таклиф этилди
07:35 / 28.09.2023
Ўзбекистонда кимлар гриппга қарши бепул эмланиши маълум қилинди
19:07 / 19.07.2023