Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея президенти шифокорларнинг иш ташлашини аскарларнинг жанг майдонини ташлаб қочишига қиёслади
Жанубий Корея шифокорлари ҳукумат таклиф этган соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларга қарши чиқишмоқда.
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин тиббиёт ходимларининг иш ташлашларига нисбатан кескин жавоб қайтарилишини ваъда қилди.
"Шифокорларнинг йирик пандемия вазиятида ишлашдан бош тортишлари аскарларнинг жанг вақтида қочишлари билан баробар", - таъкидлади Мун Чжэ Ин.
У шифокорлар яқин вақт ичида ишга қайтишига умид билдирди, шу билан бирга уларга нисбатан қонун доирасида кескин чоралар кўрилишини тасдиқлади.
Чоршанба куни мамлакат ҳукумати клиник шифохоналар ходимлари ишга қайтишлари шартлиги тўғрисида қарор чиқарди.
Жанубий Корея шифокорлари ҳукумат таклиф этган соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларга қарши чиқишмоқда. Ислоҳотларда тиббий ўқув муассасаларига қабул квоталарини ошириш кўзда тутилган. Иш ташлаш қилаётганлар шифокорлар сонининг кўпайиши рақобатни кучайтириши ва даромадларнинг пасайишига олиб келишидан хавотирланмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар сони 18,7 мингдан ошган, 313 киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:02 / 11.06.2026
Иш ташлаш тақиқланган соҳалар белгиланди
18:55 / 11.06.2026
Иш ташлашни амалга ошириш тартиби белгиланди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
13:32 / 14.05.2026