ССВ: Коронавирусдан даволанаётганлар сони 3 мингдан камайди, даволаниш кўрсаткичи 92 фоизга чиқди
27 август куни Ўзбекистонда 393 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 40 447 тага етди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Хабар қилинишича, кун давомида 638 бемор соғайиб, 5 киши вафот этди. Тузалганлар 37 200 нафар, қурбонлар 298 нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтда даволанаётганлар сони 3 мингдан камайиб, 2949 нафарга тушди.
Янги ҳолатлар (+393)
Вазирлик хабарига кўра, янги ҳолатларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида тест топширган ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
- Тошкент шаҳри – 241
- Тошкент вилояти – 93
- Самарқанд вилояти – 27
- Қашқадарё вилояти – 15
- Бухоро вилояти – 5
- Андижон вилояти – 4
- Навоий вилояти – 3
- Сурхондарё вилояти – 3
- Фарғона вилояти – 2
Тузалганлар (+638)
40 447 бемордан 37 200 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи биринчи марта 92 фоизга етди.
- Тошкент шаҳри – 458 нафар
- Тошкент вилояти – 126 нафар
- Самарқанд вилояти – 18 нафар
- Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари – 7 нафардан
- Андижон, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари – 5 нафардан
- Фарғона вилояти – 3 нафар
- Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти – 2 нафардан.
Ўлим ҳолатлар (+5)
Беш киши вафот этди, уларнинг барчаси – эркаклар. Расмий статистикада қайд этилган ўлимлар сони 298тага етди. Ўлим кўрсаткичи расман 0,7 фоиз бўлиб қолмоқда.
- Яшнобод туманида яшаган 70 ёшли А.М. (эркак)
- Чилонзор туманида яшаган 83 ёшли А.А. (эркак)
- Касби туманида яшаган 45 ёшли Ғ.Ҳ. (эркак)
- Миришкор туманида яшаган 36 ёшли Қ.Р. (эркак)
- Қарши шаҳрида яшаган 50 ёшли Б.Х. (эркак)
Айни пайтда даволанаётган 2 949 бемордан 279 нафари оғир, 133 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023