Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги шаҳарлардан бирида COVID-19га чалинганларга 1000 доллардан тўланади
1000 доллар маблағ икки ҳафтага етади – бу давр ичида бемор ишини йўқотишдан қўрқмасдан изоляцияда бўлиши ва тўлиқ тузалиши мумкин бўлади.
Калифорния штатидаги Сакраменто шаҳри соғлиқни сақлаш тизими ходимлари коронавирус юқтирган фуқароларга 1000 доллардан пул тўлашни кўзда тутувчи дастурни ишлаб чиқмоқда, деб ёзади Sacbee.
Гап энг кам иш ҳақи миқдорида ёки соатбай ҳақ оладиган касб эгалари ҳақида бормоқда. 1000 доллар маблағ икки ҳафтага етади – бу давр ичида бемор ишини йўқотишдан қўрқмасдан изоляцияда бўлиши ва тўлиқ тузалиши мумкин бўлади.
Калифорниядаги яна икки шаҳар — Сан-Франциско ва Аламидада ҳам ана шундай чора қабул қилинмоқда.
Ушбу ғоя ташаббускорларидан бири Хоакин Торреснинг сўзларига кўра, эҳтиёжманд гуруҳларнинг давлатдан маблағ олишида энг катта муаммо ортиқча бюрократиядир. Маблағ ололмаган ва ишини йўқотиб пулсиз қолишдан қўрққан беморлар ишга боришда давом этган ва ҳамкасбларига ҳам касаллик юқтирган.
Мазкур дастур касаллик юқтириш ҳолатлари камайишида ёрдам бериши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023