Жаҳон | 21:36 / 28.08.2020
5623
1 дақиқада ўқилади

Угандада чақмоқ уриши 10 боланинг ўлимига сабаб бўлди

Африканинг Уганда давлатида чақмоқ уриши 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган 10 боланинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда АР ахборот агентлиги хабар берди. 

Момақалдироқ бошланганда болалар футбол ўйнашаётган бўлган. Улар ёмғирдан қочиб яқин орада жойлашган сомон томли уйга беркиниб олишган. Кейинроқ уйга чақмоқ уриши оқибатида 10 бола ҳалок бўлган, яна 4 бола куйиш жароҳатлари олган.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларининг таъкидлашича, Угандада ёмғирлар мавсумида бундай ҳодисалар учраб туради. Воқеа юз берган шаҳарда чақмоқ қайтарувчи мосламалар билан жиҳозланган уйлар деярли йўқ бўлгани сабабли ҳар йил бир неча киши, жумладан болалар чақмоқ уриши қурбонларига айланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид