Алишер Шодмонов ва Рустам Холматов қурилишига 23,5 млрд сўм сарфланган Чиноз марказий шифохонасининг янги биносини очди
140 ўринли мазкур замонавий шифохонада нафақат Чиноз тумани, балки қўшни вилоятлар ва туманлар аҳолисига ҳам сифатли ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжуд.
Мустақилликнинг 29 йиллик байрами арафасида Чиноз тумани марказий шифохонасининг янгидан бунёд этилган биноси фойдаланишга топширилди. Шифохонанинг очилиш маросимида соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирок этишди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, ушбу шифохона бунёд этилишига 23,5 миллиард сўм сарфланди. Муассаса энг замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, беморларга аниқ ташхис қўйиш, самарали даволаш учун барча имкониятлар яратилган. Болалар бўлими, шошилинч тез ёрдам, терапия ва туғруқхона бўлимлари, умуман олганда, 140 ўринли мазкур замонавий шифохонада нафақат Чиноз тумани, балки қўшни вилоятлар ва туманлар аҳолисига ҳам сифатли ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжуд.
Бу ердаги шифокорлар самарали фаолият юритиши, касалликка чалинган фуқароларнинг сифатли тиббий ёрдам олишлари, беморларни кўришга келган яқинлари учун барча шароитлар яратилган. Бундай қулайлик пандемия шароитида аҳолининг тезкор ва зарур тиббиёт ёрдам олишларида муҳим аҳамият касб этиши билдирилган.
Мавзуга оид
09:45 / 10.09.2024
Жиззахда уч ака-ука шифохонада безорилик қилди
12:46 / 09.08.2024
Қашқадарёда йўқолиб қолган аёлнинг жасади шифохонадаги лифт шахтасидан топилди
14:32 / 25.07.2024
«Зангиота-2» ўрнида Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади
19:13 / 09.07.2024