Coca-Cola 4 минг ходимини қисқартиришини маълум қилди
Coca-Cola компанияси 4 минг иш ўрни қисқаришига олиб келадиган ўзгаришлар ҳақида эълон қилди. Қисқартиришлар биринчи навбатда компаниянинг АҚШ, Канада ва Пуэрто-Рикодаги корхоналарини қамраб олади.
Ўзгаришлар натижасида компания бизнеси ҳозиргидек 17 та эмас, балки 4 та географик сегмент доирасида 9 та янги бўлимга бўлинади. Натижада компания операцияларни оптималлаштиради, бир-бирини такрорловчи вазифаларни бартараф этади.
Компания, шунингдек, ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари миқдорини оптималлаштириб, эътиборни истеъмол талаби нуқтайи назаридан энг яхши салоҳиятга эга 5 та асосий тоифага қаратмоқчи. Булар: Coca-Cola ичимлиги, турли таъмли газланган ичимликлар, сув, спорт ичимликлари, қаҳва ва чой, шарбатлар ва сут.
“Биз ўзгариш сари кўп йиллик йўлни босиб ўтдик. Режаларимизнинг амалга оширилиши ташкилотда, жумладан ходимлар тузилмасидаги ўзгаришларга олиб келади”, деб айтган компания директорлар кенгаши раиси ва бош директори Жеймс Куинси.
Компания кучлар ва ходимларини қайта тақсимлашни режалаштирмоқда. Бу эса ўз ортидан ходимларнинг ихтиёрий ва мажбурий бўшатилишига олиб келади. Ихтиёрий равишда бўшаш дастурида компенсация олиш имкони кўзда тутилган.
Ўзгаришлар дастлаб 4 минг ходимни қамраб олади, кейинроқ дастур бошқа давлатларда ҳам ишга туширилади.
Компаниянинг ходимларни қисқартириш билан боғлиқ харажатлари 350 млн доллардан 550 млн долларгачани ташкил қилади.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024