«Ипак Йўли» банки «Сбербанк Онлайн» иловаси орқали онлайн ўтказмаларни йўлга қўйди
«Ипак Йўли» банки Россиянинг «Сбербанк» очиқ акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда «Сбербанк Онлайн» мобиль иловаси орқали пулларни онлайн тарзда юбориш хизматини йўлга қўйди.
Эндиликда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини осонлик билан амалга ошириш мумкин. Бунинг учун мижоз «Ипак Йўли» банкининг Visa ва Union Pay карталари эгаларига пул ўтказмаларини амалга оширишда «Сбербанк Онлайн» мобиль иловасидан фойдаланиши керак.
Мижоз пул ўтказмасини олиши учун, «Ипак Йўли» АИТБда эмиссия қилинган фаол VISA ва/ёки UnionPay картасига эга бўлиши ҳамда банкнинг мобиль иловаси фойдаланувчиси бўлиши лозим. Операцияларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ, пул ўтказмасини амалга оширувчи, «Сбербанк Онлайн» мобиль иловаси орқали «Ипак Йўли» банкини танлаб, фойдаланувчининг «Ipak Yoʼli Mobile» иловасига уланган телефон рақамини теради.
Ўтказма халқаро картага АҚШ долларида амалга оширилади. Жўнатма олувчининг ҳисобига пул ўтказмаси амалга оширилганидан сўнг шу заҳотиёқ тушади.
Visa ва Union Pay карталарига «Ipak Yoʼli Mobile» иловаси орқали буюртма беринг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:55 / 24.05.2023
“Ипак Йўли” Банки ХSRIK билан янги шартнома орқали кичик ва ўрта бизнесни исломий молия билан таъминлайди
19:00 / 22.05.2023
“Ипак Йўли” банки европалик ҳамкорлар билан хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
08:44 / 20.12.2022
ITFC Ипак Йўли банки билан қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг молиялаштиришга оид шартномани имзолади
18:55 / 15.09.2022