Коронавирус пандемияси даврида мактаблар фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария талаблари тасдиқланди
Ўзбeкистонда COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар тасдиқланди.
Қайд этилишича, санитария меъёрлари ва қоидалари COVID-19 пандемияси даврида ўрта таълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган иш фаолиятига татбиқ этилади.
Ушбу санитария қоидалари мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб-интернатларни ҳам қамраб олади.
Ушбу санитария қоидалари махсус иш режимига нисбатан қуйидаги санитария-эпидемиология талабларини белгилайди:
- шахсий гигиена, сув таъминоти ва санитария;
- умумтаълим мактабининг санитария ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш.
Мактаб фаолияти COVID-19 тарқалишининг олдини олиш чораларига эътибор қаратилган ҳолда ташкиллаштирилиши зарур:
- мактабга ташқаридан инфекциянинг киришига йўл қўймаслик;
- ўқитувчилар, ўқувчилар ва бошқа мактаб ходимлари орасида COVID-19 тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш.
Мактаб очилишидан аввал санитария-эпидемиология хизмати органларининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари барча мактаб ходимларини санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоида ва талаблар бўйича тайёргарликдан ўтказадилар. Бундан ташқари, техник ходимлар профилактик дезинфекция тадбирларини ўтказиш бўйича тайёргарликдан ўтадилар. Карантин даврида ўтказилган инструктажлар махсус журналда қайд этиб борилади.
Машғулотларни соат 8:00дан сўнг бошлаш ва 17.30дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилади. Машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин.
Пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади.
Бошланғич, ўрта ва битирувчи синфлар ўқувчилари учун кириш жойларини ажратиш тавсия этилади.
Мактабда блокларга бўлинган ҳолларда, бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган блокдан юқори синф ўқувчилари учун белгиланган блокларга кириш/чиқиш йўлакларини тўсиб қўйиш.
Барча ўқувчилар битта бинода таълим оладиган кам сонли ўқувчилари бўлган мактабларда, бинонинг 1 ва 2-қаватлари бошланғич синф ўқувчилари учун, 3- ва 4-қаватлар юқори синф ўқувчилари учун ажратилади.
Барча болалар ва уларнинг қонуний вакиллари ниқобларда келишлари шарт. Кириш жойида ўқувчилар ва уларнинг қонуний вакилларининг тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида, дарслар жадвалига мувофиқлаштирилган мактабга келиш жадвали тузилади.
Мактабга кириш эшиклари олдидаги майдон икки метр масофани сақлаб туриш учун визуал тарзда белгиланади.
Мактаб ҳудудида бошланғич синф ўқувчиларининг қонуний вакиллари киришлари таъқиқланиб, ўқувчилар синф раҳбарлари томонидан кутиб олинади.
Кириш йўлакчасига, ўқувчилар/мактаб ходимлари ўтишлари учун ўлчамлари камида 50х30 см бўлган пойабзал учун юмшоқ материалдан тайёрланган дезинфекциялаш гиламчалари бўлиши ва у таркибида хлорли эритма бўлган препарат (калций гипохлоритининг 3 фоиз эритмаси ёки тасдиқланган кўрсатмаларга мувофиқ бошқа восита) билан тўйинтирилган бўлиши талаб этилади, қуришига кўра, гиламча кунига камида 2 марта дезинфекцияловчи эритма билан қайта тўйинтирилади.
Мактабга киришдан аввал, ушбу мактабнинг тиббий ходимлари/масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегиши журнал юритилади.
Тиббий/масъул ходимлар ўқувчилар/мактаб ходимларининг тана ҳароратини контактсиз пирометр ёрдамида ўлчайдилар (300 ўқувчига 1 пирометр ҳисобида).
Юқумли касалликлари белгилари бўлган ўқувчилар/мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам тиббий гуруҳи ёки ота-оналар (қонуний вакил) келгунига қадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.
Тиббий ходимлар/масъул ишчилар кундалик равишда ўқувчиларнинг давоматини қайд қилиб бориб, сўнгра уларни таҳлил қиладилар. Шу билан бирга, ушбу ҳудудда касалланганлар тўғрисида ўз вақтида хабардор бўлиш ва эпидемияга қарши ўз вақтида чоралар кўриш мақсадида яшаш жойига бириктирилган поликлиника билан мактаб тиббий ходими ўртасида икки томонлама алоқа ўрнатилиши зарур.
Мулоқотда/ёки COVID-19 билан касалланган шахс билан мулоқотда бўлган ўқувчи/ходимлари мактабга келишлари фақатгина шифокорнинг уларнинг мактабда бўлишларига қарши тиббий кўрсатмалар йўқлигига рухсат этилади.
“Эрталабки филтрлаш” жараёнидан сўнг, ўқувчилар кириш жойларида ўрнатилган махсус диспенсердан антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантирадилар.
Турли синф ўқувчиларининг аралашиб кетишларига йўл қўймаслик учун ўқувчилар/ходимларнинг ҳаракат йўналиши бўйлаб махсус йўналиш кўрсатувчи маркерларни бир томонлама ҳаракатланиш учун қўллаш тавсия этилади.
Мулоқот қилиш амалиётига масофавий саломлашиш усулини киритиш тавсия этилади.
Синфларнинг тўлалик даражаси амалдаги СанҚ ва М 0341-16 “Ўрта таълим мактабларида таълимни ташкил этиш шартлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар”нинг IV бобига мувофиқ белгиланади, яъни “ушбу санитария қоидаларининг V бўлимига мувофиқ, синфлардаги ўқувчиларнинг тахминий сони бир талабага тўғри келадиган майдон ҳажмини ҳисоблаш ва синф жиҳозларини жойлаштириш имконияти асосида белгиланиб, бунда ҳар бир ўқувчига 2 м2 дан кам бўлмаган майдон бўлиши талаб этилади”.
Болаларга барча фанлар бўйича таълим берилиши кўзда тутилган ҳар бир синф учун алоҳида ўқув хонаси бириктирилиши талаб этилади, махсус жиҳозлар бўлиши талаб этилувчи дарслар бундан мустасно (жисмоний тарбия, тасвирий санъат, меҳнат таълими ва бошқа шу кабилар).
Пандемия пайтида мактаб ошхоналари / ошхоналари ишини ташкил этиш:
амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилган, СанҚваМ 0288-10 "Ўрта мактабларда, ўрта касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчиларнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича санитария-эпидемиология талаблари" ва умум таълим мактаблар ва мактаб-интернатларидаги ошхоналар фаолияти СанҚваМ 0372-20-сонли “Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан COVID-19 пандемияси билан боғлиқ чеклов чоралари доирасида фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик санитария қоидалари ва нормалари”га мувофиқ умумий овқатланишни ташкил этиш талабларига риоя этган ҳолда ташкил этилади.
Ўқувчилар/ходимларнинг қўлларини гигиеник тозалаш жадвали ишлаб чиқилади (овқатдан олдин ва кейин, ҳожатхонадан фойдалангандан сўнг ва ҳар сафар қўлнинг ифлосланишида қўлни совун билан ювилади ёки антисептик спиртли эритмалар билан ишлов берилади).
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023