Полициячилар йиғилганларни тарқалишга чақирган, намойишчилар эса бунга тошлар улоқтириш билан жавоб қайтаришган. Бир неча нафар полиция ходими жароҳатланган.
АҚШнинг Портленд шаҳридаги норозилик намойиши иштирокчилари шаҳар полиция ассоциацияси биносига ўт қўйишди ва полиция ходимларини тошбўрон қилишди.
Полициянинг қайд этишича, мазкур бино кейинги ойларда бир неча марта намойишчиларнинг нишонига айланган.
Полициячилар йиғилганларни тарқалишга чақирган, намойишчилар эса бунга тошлар улоқтириш билан жавоб қайтаришган. Бир неча нафар полиция ходими жароҳатланган.
Портленд ва бошқа шаҳарларда афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг бошланган намойишлар давом этмоқда. Норозилик намойишлари тартибсизликларга айланиб кетмоқда.