Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида «Агросервис оператор» корхонаси ташкил этилади
Интенсив технологияларга асосланган боғ ва токзорларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига “тайёр ҳолда топшириш” янги механизмини жорий этиш орқали мақсадли дастурларни самарали амалга оширишни таъминлаш мўлжалланган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Агросервис оператор” давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида хўжалик фаолияти юритиш ҳуқуқига эга “Агросервис оператор” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
“Агросервис оператор” ДУКнинг асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланади:
боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларини барқарор ривожлантиришга қаратилган мақсадли дастурларни амалга ошириш, ушбу соҳада илмий-техник, технологик ва инвестиция фаолиятини юритиш;
боғ ва токзорлар плантацияларини барпо этишга илғор тажрибага эга салоҳиятли ва молиявий барқарор пудратчи ташкилотларни танлов асосида жалб этиш;
интенсив технологиялар асосида боғ ва токзорлар плантацияларини босқичма-босқич барпо этиш ва уларни тайёр ҳолда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатга бўлиб тўлаш шарти билан инвестцион шартнома асосида тўғридан-тўғри сотиш шартлари асосида топшириш;
боғдорчилик ва узумчилик соҳасида илғор технологияларни жорий этиш, шартнома асосида агротехник, юридик ва бошқа хизматларни кўрсатиш;
юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш ва қонун ҳужжатларига тақиқланмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш.
Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Агросервис оператор” ДУКнинг муассиси ҳисобланади ва унинг фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
“Агросервис оператор” ДУК қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
халқаро ва хорижий молия институтлари, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг кредитлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
“Агросервис оператор” ДУК соф фойдасининг ўз ихтиёрида қолдириладиган маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Бунда, “Агросервис оператор” ДУК томонидан барпо этилган боғ ва токзорларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига реализация қилишдан тушган маблағлар янги боғ ва токзорлар майдонини кенгайтириш учун сарфланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари “Агросервис оператор” ДУК томонидан янги боғ ва токзорлар барпо этишга қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, захирада турган ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар ҳамда яроқсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган боғлар жойлашган ер майдонлари ажратилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
22:09 / 03.06.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «зарарли помидор» юзасидан Қозоғистонга сўров юборди
14:07 / 25.07.2023
“Гуруч етишмовчилиги ва нарх ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон, бизда захира етарли” — ҚХВ
20:29 / 12.11.2021
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сабзи нархи 4-5 баравар арзонлашганини айтди. Аммо нархлар ўтган йиллардагидан 2-3 баробар юқори
15:56 / 19.06.2021