Қўқон шаҳар Кенгашининг сессиясида махсус дастурлар орқали янги иш ўринларини ташкил қилиш масаласи ўрганилди
Қўқон шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 10-сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон президенти бошчилигида 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида туман-шаҳар ҳокимларининг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлари натижадорлигини халқ депутатлари Кенгашларида ҳар ойда муҳокама этиб боришлари белгиланган эди.
Сессия кун тартибидаги ушбу масалалар юзасидан Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов шаҳарнинг 4 та секторида амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот берди.
Сессия ишида шунингдек, 2-сектор раҳбари Қўқон шаҳар прокурори У.Ҳамдамов, 3-сектор раҳбари Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи М.Жўраев, 4-сектор раҳбари Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Х.Боратовнинг ахбороти тингланди.
Сессия ишида шунингдек, шаҳарда фаолият олиб бораётган ННТларининг махсус дастурлар орқали янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш сингари бир нечта дастурлари депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
Сессия иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан маърузачиларга мурожаат қилди.
Кун тартибида кўрилган масалалар бўйича Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев иштирок этди.
Асаджон Ходжаев сессияда иштирок этаётган давлат ҳокимияти бошқаруви органлари рахбарларига, маҳаллий депутатларга ОАВ вакиллари билан тизимли, режалар асосида ишлаш, амалга ошираётган ишларини даврий босма нашрлар, интернет тармоқлари ҳамда радио, телевидениеда кенг ёритиб боришда ҳамкорлик қилишни, давлат идораларининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида президент томонидан илгари сурилган “Янги Ўзбекистон, очиқ Ўзбекистон” тамойилини амалда ҳам кўрсатиб беришларини тавсия қилди.
Файзулло Султонов, Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
23:02 / 13.09.2024
Қўқонда газ тўлдириш шохобчасида турган автобусда ёнғин содир бўлди
18:00 / 12.09.2024
Қўқонда ўғирланган автомобил пачақланган ҳолда топилди
15:06 / 11.07.2024