Жаҳон | 17:57 / 29.08.2020
4342
1 дақиқада ўқилади

Уҳан шаҳрида 1 сентябрдан барча мактаблар очилади

Фото: China Daily via REUTERS

Хитойнинг Уҳан шаҳри маҳаллий ҳукумати шаҳардаги 2842та ўқув муассасаси 1,4 миллион нафар ўқувчи учун ўз эшикларини очишини эълон қилди. Уҳан университети эса душанба куни қайтадан очилди.

Шунингдек, хавф даражаси ўзгарган тақдирда, фавқулодда онлайн таълимга қайтиш режаси ишлаб чиқилган. Мактаб ўқувчиларига ниқоб тақиш, иложи бўлса жамоат транспортидан фойдаланмаслик тавсия этилади.

Мактаблар зарур бўлмаган оммавий йиғилишларни чеклаши ва соғлиқни сақлаш ташкилотларига кундалик ҳисоботларни тақдим этиши керак.

Эпидемиянинг бошланиш ўчоғи дея тахмин қилинаётган Уҳан шаҳри январь ойи охирида икки ойдан кўпроқ муддатга ёпилган эди. Шаҳарда коронавирусдан 3869 киши вафот этди.

Уҳанда 18 майдан бери коронавируснинг янги маҳаллий юқиш ҳолатлари қайд этилмаган.

 

Гулзода Иброҳимова
Тайёрлаган Гулзода Иброҳимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид