Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ватандошларимизнинг айнан бир ҳудудда тўпланишни давом эттираётгани уларни босқичма-босқич олиб келиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда» - ТИВ
2020 йилнинг 28 августидан бошлаб «Ўзбекистон темир йўллари»нинг рейслари Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самара шаҳарларига ҳар ҳафта мобайнида ташкил этилади.
Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг турли ҳудудларидан ватанга олиб келиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда, темир йўл ва чартер рейслари амалга оширилмоқда, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Қайд этилишича, ТИВ томонидан Ўзбекистон Транспорт вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва Республика махсус комиссиясига киритилган режага мувофиқ, 2020 йилнинг 28 августидан бошлаб «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг рейслари Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самара шаҳарларига ҳар ҳафта мобайнида ташкил этилади.
«Ҳозирда ватандошларимизнинг айнан бир ҳудуд, жумладан, темир йўл станцияларида тўпланишни давом эттираётгани уларни босқичма-босқич олиб келиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда
Шуни қайд этамизки, коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг оммавий тўпланиши вирусни юқтириш хавфини оширади. Айниқса, соғлиғи хавф остидаги тоифалар (қариялар, ҳомиладор аёллар, беморлар, сурункали касалликка чалинганлар) учун бу ҳолат янада хатарлидир», - дейилади хабарда.
Россия ҳудудида бўлган ватандошлардан поезд станцияларида тўпланмаслик, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолиш ва барча карантин талабларига қатъий риоя қилиш сўралган.
Мавзуга оид
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
16:37 / 17.04.2026
«Агрессив оҳанг юқориламоқда» — сиёсатшунос Путиннинг янги қонуни ҳақида
20:23 / 15.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сергей Кириенко бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
19:20 / 15.04.2026