Жаҳон | 23:42 / 29.08.2020
6629
1 дақиқада ўқилади

Хитойда меҳмонхона қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Фото: AP

Қутқарув ишларини бошқариш учун шаҳарга Хитой фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари етиб келишган.

Хитойнинг Шаньси провинциясида меҳмонхона қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 28 киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Ҳодиса Линфэнь шаҳрида юз берган. Меҳмонхона вайроналари остида қолган одамлар қидирилмоқда. 

Қутқарув ишларини бошқариш учун шаҳарга Хитой фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари етиб келишган.

Меҳмонхона нима сабабдан қулаб тушганига ҳозирча аниқлик киритилмаган.

Мавзуга оид