22:07 / 30.08.2020
2605

“Формула-1”нинг Бельгия босқичида Льюис Ҳэмилтон ғалаба қозонди

Фото: EFE

Mercedes жамоаси пойгачиси, амалдаги чемпион Льюис Ҳэмилтон “Формула-1” пойгаларининг Бельгияда ўтган 7-босқичида ғалаба қозонди. 

Унинг жамоадоши Вальттери Боттас маррани иккинчи бўлиб кесиб ўтди. 3-ўринни Red Bull пойгачиси Макс Ферстаппен эгаллади.
        
Пойгачилар пойга олдидан 2019 йил августда авария оқибатида ҳалок бўлган француз пойгачиси Антуан Юбер хотирасини ёд олишди.

Пойганинг кейинги босқичи Италияда 4-6 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. 

Умумий жадвалда Ҳэмилтон 157 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 2-ўринни 110 очко билан Ферстаппен эгалламоқда.

Top