Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 400га яқин янги ҳолат аниқланди
Ўзбекистонда 30 август куни 368та янги ҳолат қайд этилди, 460 нафар бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.
«Шу йилнинг 30 август куни мамлакатимизда 368 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Кун давомида республиканинг 10 ҳудудида Тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 368 ҳолат аниқланиб, жами ҳолатлар сони 41 минг 528тага етди.
Янги ҳолатлар (+368)
- Тошкент шаҳрида 170 ҳолат;
- Тошкент вилоятида 94 ҳолат;
- Самарқанд вилоятида 38 ҳолат;
- Сирдарё вилоятида 22 ҳолат;
- Бухоро вилоятида 10 ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида 10 ҳолат;
- Андижон вилоятида 16 ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида 4 ҳолат;
- Қорақалпоғистонда 2 ҳолат;
- Наманган вилоятида 2 ҳолат.
Тузалганлар (+460)
Республиканинг 10 ҳудудида жами 460 бемор касалликдан фориғ бўлди ва Ўзбекистонда шу вақтгача коронавирусдан соғайиб чиққанлар сони 38 минг 819 нафарга етди.
- Тошкент шаҳрида 285 нафар;
- Тошкент вилоятида 114 нафар;
- Самарқанд вилоятида 20 нафар;
- Андижон вилоятида 10 нафар;
- Бухоро вилоятида 10 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 7 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 5 нафар;
- Навоий вилоятида 4 нафар;
- Наманган вилоятида 3 нафар;
- Қорақалпоғистонда 2 нафар.
Ўлим ҳолатлари (+6)
Бугун Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди ҳамда расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 315 нафарга етди.
- Юнусобод туманида яшаган 84 ёшли И.А. (аёл);
- Янгийўл туманида яшаган 47 ёшли Б.Э. (эркак);
- Шайхонтоҳур туманида яшаган 79 ёшли Н.И. (эркак);
- Учтепа туманида яшаган 64 ёшли М.Ю. (аёл);
- Чилонзор туманида яшаган 71 ёшли М.Х. (аёл);
- Олмазор туманида яшаган 64 ёшли Т.Ж. (эркак).
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2394 нафар бемордан 250 нафари оғир, 137 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023