Шимолий Корея ўз жосусларига YouTube орқали шифрлаган хабар йўллашда гумон қилинмоқда
Пхеньян ўз махсус хизматларининг хориждаги ходимларига биринчи марта YouTube видеохостинги орқали шифрланган хабар юборишда гумон қилинмоқда.
Yonhap ахборот агентлигининг хабар беришича, “0100011001-001” деб номланган видеоролик 29 август эрталаб “Пхеньян радиоси” (Pyongyang Broadcast Service) каналида жойланган. Роликда аёл сухандон корейс тилида матн ўқийди.
“719-экспедицияси агентлари учун масофадан таълим берувчи ахборот технологиялари университети таянч маълумотларини қайтариш бўйича топшириқ”, деб айтади аёл.
Сўнгра сухандон “564-саҳифа – 23-номер”, 479-саҳифа – 19-номер”, 694-саҳифа – 20-номер” ва шунга ўхшаш бошқа ибораларни келтиради.
Таъкидланишича, Шимолий Корея ўз жосусларига хабар юборишда биринчи марта бундай усулдан фойдаланмоқда.
Жанубий Корея ОАВ маълум қилишича, Пхеньян одатда бундай хабарларни жўнатиш учун қисқа тўлқинлардаги частоталардан фойдаланади. Шимолий Корея ҳудудидан бундай хабарлар охирги марта 7 ва 13 март кунлари жўнатилган.
Шу билан бирга Pyongyang Broadcast Service’нинг Youtube-каналидаги таърифида шундай мазмундаги, бироқ бошқа рақамлар келтирилган хабар аввалдан мавжуд бўлган. У қачон жойлаштирилгани номаълум, бироқ бу Пхеньян “шифрланган” хабарларни биринчи марта Youtube орқали жўнатмаётгани ҳақидаги ўйга олиб келади.
9 июнда Шимолий Корея Сеул билан барча алоқа линияларини узишини маълум қилган. Бу Пхеньяннинг Шимолий Корея ҳудудида Жанубдан пуфаклар ёрдамида етказилган ҳукуматга қарши варақаларнинг тарқатилишига жавоби бўлган.
Кейинроқ Пхеньян Сеулга қарши ҳаракатларни амалга ошириш билан таҳдид қилган ва бунга армия жавоб беришини таъкидлаб ўтган. Жанубий Корея бунга жавобан Пхеньянни Кореялараро келишувга риоя қилишга чақирган.
Мавзуга оид
19:18
YouTube узун видеоларни кўришнинг Shorts’га ўхшаш форматини ишга туширади
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
20:15 / 27.10.2024