Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
YouTube сиёсатчилар ва журналистларни дипфейклардан ҳимоя қилишни бошлайди
Сохта видеолардан ҳимоя қилиш учун яратилган юзни таниб олиш технологияси журналистлар, давлат хизматчилари ва сиёсий номзодлар орасида синовдан ўтказилади.
YouTube платформаси дипфейкларга (сунъий интеллект томонидан яратилган сохта видеолар) қарши кураш дастурини кенгайтирди. Сохта видеолардан ҳимоя қилиш учун яратилган юзни таниб олиш технологиясини журналистлар, давлат хизматчилари ва сиёсий номзодлар синовдан ўтказишни бошлайди.
Дастур иштирокчиси нейротармоқ унинг хусусиятларини эслаб қолиши учун паспорти фотосурати ва қисқа видеосини юборади. Шундан кейин YouTube юкланган видеоларни автоматик сканерлайди ва бу юздан фойдаланиб СИ яратган видеоларни қидиради. Агар шубҳали контент топилса, шахс уни текшириши ва олиб ташлашни сўраши мумкин.
Ўтган йили бундай ҳимоя YouTube ҳамкорлик дастури иштирокчилари бўлган муаллифларга тақдим этилган эди. Энди компания жамоатчилик назаридаги шахсларга эътибор қаратишга қарор қилди.
Таъкидланишича, видеони биринчи талаб билан ўчириб бўлмайди. YouTube ҳар бир шикоятни «мавжуд қоидалар» бўйича кўриб чиқади. Агар ролик «пародия, сатира ёки бошқа бадиий қийматга эга» бўлиб чиқса, у платформада қолиши мумкин.
Мавзуга оид
08:57 / 02.06.2026
Президент қарори: молиявий хизматлар оммабоплиги оширилади
08:47 / 01.06.2026
Раҳбарлик лавозимларига номзодлар сунъий интеллект орқали баҳоланиши мумкин
18:04 / 28.05.2026
Ўзбекистон генератив сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси паст бўлган давлатлар қаторига кирди
09:09 / 28.05.2026