Жаҳон | 10:20 / 30.08.2020
6472
1 дақиқада ўқилади
Хитойда меҳмонхона қулаши қурбонлари сони 29 нафарга етди
Хитойнинг Шаньси провинциясида меҳмонхона қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 29 нафарга етди.
Аввалроқ фожиа оқибатида 17 киши ҳалок бўлгани, 28 киши жароҳат олгани маълум қилинганди.
Линфэнь шаҳрида қулаган меҳмонхона вайроналари остидан 57 киши чиқарилиб олинган. Улардан 29 нафари жонсиз бўлган.
Ҳозирда шифохонада оғир аҳволда бўлган 7 киши қолмоқда. Қолган жабрланувчилар кичик жароҳатлар олган.
Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари якунланган. Меҳмонхона қулашига нима сабаб бўлгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Воқеа тафсилотларини тергов қилиш бўйича махсус комиссия тузилган.
Мавзуга оид
23:30 / 14.11.2024
Британия музейи мамлакат тарихидаги энг қиммат совғага эга бўлади
20:39 / 13.11.2024
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
17:53 / 13.11.2024
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
18:44 / 12.11.2024