Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бу йил 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни бутун мамлакат миқёсида кенг нишонланади
Умумтаълим мактабларида биринчи марта «Тарбия» фани жорий этилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида мустақилликнинг 29 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбирда маълум қилди.
«Маълумки, ҳар қандай мустақил давлат мустаҳкам маънавий пойдеворга эга бўлгандагина юксак тараққиётга эриша олади.
Шу мақсадда биз «Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси» доирасида умумтаълим мактабларида биринчи марта «Тарбия» фанини жорий этмоқдамиз.
Миллий давлатчилигимиз ва ўзлигимиз тимсоли бўлган она тилимизни ривожлантириш бу борада энг муҳим йўналиш бўлиб қолади. Худо хоҳласа, бу йил 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунини бутун мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлаймиз.
Кейинги пайтда қабул қилинган фармон ва қарорлар асосида маданиятимиз ва санъатимиз ривожи янги босқичга кўтарилмоқда.
Мамлакатимизда диний-маърифий соҳалар ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши жадал давом эттирилмоқда. Ушбу бетакрор мажмуа халқимизнинг асрлар давомида жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини намоён этади. Яқинда Имом Мотуридий илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш борасида бошлаган саъй-ҳаракатларимиз ҳам мана шу хайрли ишларнинг узвий давомидир», - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025
Қонунчиликни содда тилда шарҳловчи Adliya TV интернет саҳифаси ишга туширилади
19:34 / 05.09.2025