Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий тармоқ орқали ҳақоратли сўзларни айтган ака-ука аниқланди, улар қилмишидан пушаймон бўлди
Ижтимоий тармоқларнинг қозоқ сегментида тарқалган видеолавҳа кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Унда ўзбекистонлик икки йигит маст ҳолатда қозоғистонлик фуқароларнинг шаънига тегадиган даражада, куракда турмас сўзларни айтишган.
Хоразм вилояти ИИБ томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида бу шахсларнинг кимлиги аниқланди. Улар Хоразм вилоятида яшовчи ака-укалар бўлиб, илгари Қозоғистонда ишлашган. Ҳозирги вақтда Россияда меҳнат қилишмоқда.
Ўтказилган профилактик суҳбат давомида улар ўз ишидан пушаймон эканини, ўша пайтда маст ҳолда бўлишгани сабабли, оқибатини ўйламасдан сўзлаганини билдириб ўтишди.
Ушбу икки нафар йигит қозоғистонликлардан узр сўраган.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
10:15 / 17.04.2026