Жамият | 08:31 / 31.08.2020
7421
2 дақиқада ўқилади

Қўқонда босқинчилик жиноятини содир қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Жорий йилнинг 25 август куни соат 01:30ларда Қўқон шаҳрида А.А, Ў.И. ва 16 ёшли, вояга етмаган М.Ж. бир гуруҳ бўлиб, Муқимий шаҳарчаси кўп қаватли уйлар орасида жойлашган йўлак орқали яшаш уйига велосипедда кетаётган 28 ёшли Я.Д.ни тўхтатишган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, улар Я.Д.ни уриб дўппослаб, нархи 2.000.000 сўмлик Mongoose PRO русумли велосипеди ҳамда нархи 1.500.000 сўмлик Honor 10 Layt русумли уяли телефон аппаратини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.А., Ў.И. ва М.Ж.га нисбатан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ў.И.га нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мавзуга оид