Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon АҚШда товарларни дронларда етказишга рухсат олди
Фото: Brendan McDermid / Reuters
Дунёдаги энг йирик онлайн-ритейлер Amazon АҚШда жўнатмаларни учувчисиз парвоз қурилмаларида етказишга рухсат олди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Компанияга шу мақсадда авиаташувчи мақоми берилди. Унга Part 135 авиаташувчи сертификатини Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси (FFA) берган. Бу сертификат товарларни етказишда дронлардан фойдалана олиш учун керак ҳисобланади.
Amazon’да таъкидланишича, компания сертификатни олиш учун дронлар хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича 500дан кўпроқ синов ўтказган.
Компания товарларни етказишнинг янги усулини синашда ўзига берилган янги мақомдан яқин орада фойдаланишни бошлайди. Синовлар ўтказиладиган жой ва сана маълум қилинмаган. Компаниянинг таъкидлашича, унда бутун дунё бўйлаб дронларни синаш марказлари мавжуд ҳамда дронлар синовлар доирасида бир неча минг соатлик парвозлар амалга оширган.
Компания товарларни дронларда етказишни кўзда тутувчи Amazon Prime Air лойиҳаси ҳақида 2013 йилда эълон қилган. Компания бу мақсадда дронлар учун 60 метрдан 122 метргача баландликда алоҳида ҳаво йўлаклари ажратилишини таклиф қилган. Дронларда етказиш тизими компьютер тизимлари ёрдамида бошқарилади.
Мавзуга оид
22:45 / 06.04.2026
Украина дрон ҳужумлари сони бўйича биринчи марта Россияни ортда қолдирди – ОАВ
21:16 / 05.04.2026
Хитойда дунёдаги энг оғир юк ташувчи дрон синовдан ўтказилди
21:33 / 30.03.2026
Эроннинг арзон дронлари қандай қилиб уруш олиб бориш усулларини ўзгартиряпти?
13:10 / 24.03.2026