Ўзбекистон | 17:29 / 01.09.2020
11798
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 42 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 234 кишида коронавирус аниқлангани ва жами касалланиш ҳолатлари сони 42 минг 127тага етгани, шунингдек, кун давомида ҳозирча 263 нафар бемор тузалиб, шу вақтгача тузалганлар сони 39 минг 538 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

Бугун ҳозирча республиканинг 6 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 234та янги ҳолат аниқланган.

Янги ҳолатлар (+234)

  • Тошкент шаҳрида 197 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 14 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 13 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 4 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 2 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 2 ҳолат.

Тузалганлар (+263)

  • Тошкент шаҳрида 129 нафар;
  • Тошкент вилоятида 97 нафар;
  • Андижон вилоятида 15 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 14 нафар;
  • Хоразм вилоятида 6 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар. 

Ўлим ҳолатлари (+3)
Бугун ҳозирча 3та ўлим ҳолати қайд этилиб, расмий статистикага кўра Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 323 нафарга етди.

  • Олмазор туманида яшаган 58 ёшли С.Н. (эркак);
  • Учтепа туманида яшаган 45 ёшли Б.Ш. (эркак);
  • Учтепа туманида яшаган 61 ёшли Л.Р. (аёл) вафот этди.

Ҳозирда мамлакатимизнинг 14 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 2266 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид