Трамп Байден ғалаба қозонса АҚШда “инқилоб” юз беришидан огоҳлантирди
АҚШ президенти сайловларига Демократик партиядан номзод Жо Байден ноябрда ўтадиган сайловларда ғалаба қозонса, ҳокимият тепасига “сўл радикаллар” келади ва мамлакатда “инқилоб” юз беради. Бундай фикрни АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Агар Байден келса, улар ҳокимиятни қўлга оладилар. Уни худди қўғирчоқдек бошқаришади”, деб айтган Трамп.
Трамп Байденни ким назорат қилишига ойдинлик киритмаган. Бундан ташқари, АҚШ президенти унинг ходимлари оммавий тартибсизликлар уюштираётганлар билан ихтилофга киришишни истамаётганини таъкидлаб ўтган.
“Мен уларни ҳуқуқ-тартибот идораларига қолдираман”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.
АҚШда ёз бошидан бери полиция зўравонлиги ва ирқчиликка қарши норозилик намойишлари ва тартибсизликлар тўхтамаяпти. Аввалроқ Трамп бу тартибсизликларни тўхтатишнинг ягона йўли куч қўллаш эканлигини айтган.
Ўз навбатида, Трампнинг сиёсий рақиби Жо Байден нутқларидан бирида тартибсизликлар АҚШ президенти сабабли тўхтамаётганини айтган. У Питтсбургдаги тарафдорлари намойишида Трамп ўз хатти-ҳаракатлари билан вазиятни яхшилашга ёрдам бериш ўрнига, уни фақатгина чигаллаштираётганини айтган. Умуман олганда, Байден тартибсизликларни қоралаб, уларни қонунсизликнинг намоён бўлиши деб атаган ҳамда тартибсизликлар иштирокчилари жиноий жавобгарликка тортилишлари кераклигини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
09:02 / 20.11.2024
Қайта сайланмаслик эркинлиги: Байден Киевга қўйилган чекловларни бекор қилмоқда
05:07 / 18.11.2024
Байден Украинага ATACMS ракеталари билан Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берди
12:44 / 17.11.2024