Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 миллиондан ортиқ контингентни гриппга қарши эмлаш режалаштириляпти – СЭОМ мутасаддиси
Тошкент шаҳар СЭОМ иммунопрофилактика бўлими мудири Вазира Муталова АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистонда грипп ва ўткир респиратор касалликларига қарши курашиш ҳақида гапирди.
«Республикамизда аҳоли ўртасида таҳдид гуруҳига мансуб контингент – аҳоли билан бевосита мулоқотда ишлайдиган тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимлари орасида бугунги кунда грипп ва унинг асоратлари, пневмония касалликларининг олдини олиш борасида Ўзбекистон президентининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4815-сонли қарори асосида 2020 йилнинг 1 октябридан бошлаб гриппга қарши бепул эмлаш ишларини олиб бориш белгиланган.
Ушбу тадбирни амалга ошириш учун бугунги кунда Давлат санитария хизмати томонидан ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари сонини аниқлаш, уларнинг рўйхатини тузиш каби ишлар амалга оширилмоқда.
Республика бўйича 516 минг 174 нафар ўқитувчилар, мактабгача таълим муассасаларининг 223 минг 426 нафар ходимлари ҳамда 534 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари – яъни, 1 миллион 273 минг нафардан ортиқ контингентни гриппга қарши эмлаш режалаштирилмоқда.
Бугунги кунда республика бўйича 4 минг нафар вакцинаторлар мавжуд бўлса, уларнинг дублёрлари билан 8 минг нафардан ортиқ эмлаш ҳамширалари ушбу тадбирларни олиб бориш учун семинар машғулотлари олиб борилди.
Сентябрь ойида давлатимиз томонидан 1 миллион ортиқ гриппга қарши вакцина олиб келиниши режалаштирилмоқда. Эмлаш хавфсизлигига тўлиқ эришиш учун мактаблар, мактабгача таълим муассасаларидаги тиббиёт хоналари ҳамда мактаб, мактабгача таълим муассасаларига яқин жойлашган оилавий поликлиникаларнинг эмлаш хоналарида ушбу тадбирларни амалга ошириш ташкиллаштирилмоқда», деди Вазира Муталова.
Мавзуга оид
16:03 / 25.10.2025
Европа ва Марказий Осиёда полиомиелитга қарши эмлаш қамрови камайди — ЖССТ хавотирда
22:56 / 23.07.2025
Мигрантларни Россияга киришдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш ва эмлаш таклиф этилди
17:17 / 13.01.2025
Британия шифохоналарида навбатлар сабаб кунига 50 га яқин одам вафот этмоқда — The Times
17:30 / 26.11.2024