Бош прокуратура BEVERLee Businees фаолиятини ўрганмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси “BEVERLee Businees” фаолиятини ўрганмоқда. Бу ҳақида ЎзА Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда хабар берди.
Аввалроқ, ЎзАда эълон қилинган мақолада коронавируснинг олдини олувчи восита сифатида таклиф этилаётган биологик фаол қўшимчалар ва молиявий пирамида билан шуғулланаётган тадбиркорлар ҳақида мулоҳаза юритилганди.
BEVERLee Businees компаниясининг шубҳали фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситаларида бир неча бора танқидий мақолалар эълон қилинса-да, тегишли органлар бу вазиятга кўз юмиб келаётгани танқид остига олинган эди.
Бугун берилган хабарга кўра, ушбу мақола ортидан прокуратура органлари томонидан тегишли суриштирув ишлари бошлаб юборилган.
Мавзуга оид
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
23:51 / 27.10.2024
Бош прокуратура ОАВ вакилларини тасдиқланмаган ахборот тарқатишдан огоҳлантирди
15:34 / 24.10.2024
Саноат корхоналари чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатишни пайсалга солмоқда — Бош прокуратура
13:05 / 11.09.2024