Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон чегарадаги тўқнашув сабабли Хитойнинг 118 та дастурини блоклаб қўйди
Ҳиндистон ўз ҳудудида Хитойнинг 118 та дастурини блоклаб қўйди. Ҳукуматнинг фикрича, ушбу дастурлар миллий хавфсизликка таҳдид солади. Тақиқланган дастурлар орасида PUBG Mobile, VPN for TikTok, Baidu ва бошқалар бор.
Таъкидланишича, PUBG Mobile дастурининг Ҳиндистондаги ойлик аудиторияси 40 млн кишини ташкил қилади.
Июнда маҳаллий ҳокимият Хитойнинг 59 та дастурини, жумладан TikTok, WeChat, Weibo’ни тақиқлаб қўйганди. Ўшанда бу дастурларнинг Ҳиндистон суверенитети ва яхлитлигига зарар етказиши айтилган.
Ҳиндистон ҳукумати бундай қарорни Хитой билан геосиёсий зиддиятлар ортида қабул қилган. Июнь бошида чегарада икки давлат чегарачилари иштирокида юз берган муштлашувда 20 ҳинд ҳарбийси ҳалок бўлган.
31 августда Ҳиндистон мудофаа вазирлиги чегара олдида жойлашган Ладакх туманида хитойлик ҳарбийлар билан янги тўқнашувлар юз берганини маълум қилган. Таъкидланишича, тўқнашувлар Пангонг-Цо кўли бўйида 30 августга ўтар кечаси юз берган.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026