19:08 / 02.09.2020
5319

«ПСЖ» футболчилари коронавирусга чалинди. Улар орасида Неймар ҳам бор

«Пари Сен-Жермен»нинг бир неча футболчиси коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди. 

Клуб матбуот хизмати хабар қилишича, жамоадаги тест қилиш ишларидан сўнг уч футболчида вирус чиққан. Уларнинг барчаси яқин бир неча кун давомида тиббиёт ходимлари назоратида бўлади.

L’Equipe нашри маълумотига кўра, жамоа ҳужумчиси Неймар ва яримҳимоячилар Анхеля Ди Мария ва Леандро Паредеснинг таҳлил натижалари мусбат бўлган. Ушбу футболчилар яқинда Ибицеда таътилни ўтказиб қайтишганди.

Коронавирус пандемияси туфайли Франция чемпионатининг ўтган мавсуми муддатидан аввал якунланиб, «ПСЖ» Франция чемпиони сифатида тан олинганди. Шунингдек, жамоа Чемпионлар лигаси финалига етиб бориб, Мюнхеннинг «Бавария» клубига ютқазган ва кумуш медаллар билан кифояланганди.

Top