Ўзбекистон | 01:38 / 02.09.2020
27083
1 дақиқада ўқилади

Ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган онлайн тестлар графиги эълон қилинди

5-6 сентябрь кунлари Ўзбекистондаги 18та олий таълим муассасасида ўқишни кўчириш ва тиклаш бўйича онлайн тест синовлари бўлиб ўтади.

Фуқаролар рўйхатдан ўтишда белгилаган ўзларининг доимий яшаш манзили бўйича онлайн тест синовларида иштирок этади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, тест синовларида фуқаролар фақат белгиланган жойда иштирок этишлари мумкин.

Имтиҳон топширувчилардан онлайн тестларда қатнашиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида келиш талаб этилади.

Таълим йўналишларига мос фанлардан тўғри жавобларга бериладиган баллар қуйидагича тақсимланади:

  • 1-блок фанларига – ҳар бир тўғри жавобга – 3,2 балл;
  • 2-блок фанларига – ҳар бир тўғри жавобга – 3,1 балл.

Тест топшириш учун 3 соат вақт берилади. Талабгорларга тегишли таълим йўналишларига мос 2та фандан 30тадан, жами 60та савол берилади.

Имтиҳон натижаларига кўра, фуқароларнинг хорижий ва нодавлат ОТМлардан республика ОТМларига ўқишини кўчириш бўйича қарорни давлат комиссияси қабул қилади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид