Ўзбекистон | 23:59 / 02.09.2020
49156
2 дақиқада ўқилади

ССВ: Кунлик ўсиш икки ойлик минимумга тушди, 10та ҳудудда вирус аниқланмади

2 сентябрь куни Ўзбекистонда 304 кишида коронавирус аниқлангани маълум қилинди. Бу – 2 июлдан кейинги даврдаги энг кам кунлик ўсиш кўрсаткичидир.

Жами ҳолатлар сони 42 540 тани ташкил этмоқда. Кун давомида 219 бемор соғайиб, 5 киши вафот этди.

Расмий статистикада тузалганлар 39 883 нафар, қурбонлар 329 нафар деб кўрсатилмоқда.

Янги ҳолатлар (+304)

14та ҳудуднинг 10тасида янги ҳолатлар қайд этилмади.

  • Тошкент шаҳри – 189
  • Тошкент вилояти – 105
  • Бухоро вилояти – 8
  • Фарғона вилояти – 2

Таъкидлаш жоиз, ҳукумат коронавирус тарқалишига оид янги ҳолатлар сонини эълон қилиш билан кифояланмоқда: кундалик равишда ўтказилаётган тестлар сони ва бу борадаги рақамларда ўзгариш бор-йўқлиги номаълум.

Расмий маълумотга кўра, янги аниқланган ҳолатларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Тузалганлар (+219)

Даволаниш кўрсаткичи Фарғона вилоятида 99 фоизга чиқди. Вилоятда бор-йўғи 3 нафар бемор қолган. Республика миқёсида даволаниш кўрсаткичи 93 фоиз бўлиб турибди.

  • Тошкент вилояти – 103
  • Тошкент шаҳри – 98
  • Бухоро вилояти – 11
  • Фарғона вилояти – 5
  • Қашқадарё вилояти – 2

Ўлим ҳолатлари (+5)

Расмий статистикага кўра, жами қурбонлар 329, Тошкент шаҳрида эса 230 нафарга етди.

  • Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани прокурори Ойбек Хўжаев. 44 ёшли прокурор Хоразм вилоятида даволанган.
  • Сергели туманида яшаган 65 ёшли М.А. (эркак)
  • Олмалиқ шаҳрида яшаган 64 ёшли А.У. (эркак)
  • Олмазор туманида яшаган 77 ёшли Н.А. (аёл)
  • Янгийўл туманида яшаган 63 ёшли Н.Х. (аёл)

Айни пайтда даволанаётган 2 328 бемордан 365 нафари оғир, 176 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид