Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомобиль салонидан 17 000 000 сўм пулни ўғирлаган шахс қўлга олинди
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Жорий йилнинг 20 август куни Олмазор тумани ички ишлар органларига Қашқадарё вилоятидан бўлган 29 ёшли З.Н. мурожаат қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
З.Н.нинг маълум қилишича, шу куни тахминан соат 21:50да номаълум шахс автомобиль очиқ ва қаровсиз қолганидан фойдаланиб, салондан 17.000.000 сўм ўғирлаб кетган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Жиноят қидирув ходимлари томонидан кўрилган чоралар давомида ўғриликда гумонланувчи шахс – 33 ёшли А.А. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Огоҳ бўлинг, автомобилингизни очиқ ҳолда ва қаровсиз қолдирманг”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026
Bild: Гелзенкирхендаги банкдан 100 млн евродан ортиқ пул ўмарилган
13:44 / 02.01.2026