Украина МДҲнинг учта келишувидан чиқишга қарор қилди
Украина ҳукумати Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг учта келишувидан чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
Гап ветеринария, МДҲга аъзо давлатлар ҳудудларининг санитар қўриқланиши ва ўсимликлар карантини бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш ҳақидаги келишувлар ҳақида бормоқда.
Киевда ушбу келишувларда МДҲ доирасида иштирок этиш мақсадга мувофиқмаслиги ҳақидаги хулосага келинган, чунки ташкилотга аъзо давлатлар орасида ҳайвонлар ва ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотларнинг узлуксиз экспорти ва импорти бўйича икки томонлама сертификатлар амал қилади. Украина, шунингдек, бу масалада Европа иттифоқи билан ҳамкорликни кенгайтиради.
Август бошида Украина МДҲнинг чегара қўшинлари ҳамкорлиги ҳақидаги келишувидан чиқиб кетганди. Ушбу қарор Киев МДҲ чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашида кузатувчи сифатида иштирок этгани ва чегара ҳамкорлиги соҳасидаги бир қатор келишувларни ратификация қилмагани сабабли қабул қилинган.
Украина 2019 йил январда ҳам Ҳамдўстлик доирасидаги учта келишув – иқтисодий ахборот алмашиш, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ахборот алмашиш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги келишувлардан чиқиб кетган.
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024