Жамият | 20:30 / 03.09.2020
8139
2 дақиқада ўқилади

«Ипак Йўли» банки ва VISA компаниясидан махсус акция: харидлар қилиб автомобиль ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг!

АИТБ «Ипак Йўли» VISA компанияси билан ҳамкорликда «Автомобиль ютиб олиш – осон» номли кенг миқёсли акцияни эълон қилди. Асосий ютуқ Hyundai Elantra Active автомобили.

Ҳар ойда АИТБ «Ипак Йўли» томонидан муомалага чиқарилган VISA карталарининг соҳиблари савдо терминаллари орқали ва онлайн тарзда $10 дан кам бўлмаган харидларни амалга оширган тақдирда: мобил телефон, смарт соатлар, қулоқчинлар, Powerbank, портатив колонка, кўпфункцияли рақамли соатлардан бирини қўлга киритишлари мумкин.

Ютуқлар ўйини онлайн трансляция тарзида «Ипак Йўли» банкининг Instagram саҳифасида ўтказилади. Акция ғолиблари рўйхати www.ipakyulibank.uz сайтнинг «Янгиликлар» бўлимида эълон қилинади.

Эслатма! Ҳар ойда $10 дан кам бўлмаган харидларни амалга оширган VISA картасининг соҳиблари ҳар ойда акциянинг иштирокчисига айланади.

Асосий соврин 2021 йилнинг баҳорида ютуққа қўйилади ва акция даврида $100 дан кам бўлмаган харидларни амалга оширган барча мижозлар асосий ютуқ – Hyundai Elantra Active автомобилини ютиш имконига эга бўлишади!

VISA картасини очиш осон! Ipak Yo'li mobile иловасини юклаб олинг ва картага ҳозироқ буюртма беринг!

Янада тўлиқроқ маълумот учун туну-кун мижозларни қўллаб-қувватловчи алоқа марказининг 78 140-69-00 рақамига ва Telegram'даги @IpakSupport манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид