Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республикадаги барча мактаблар оптик толали интернет билан таъминланади
Бугун, 3 сентябрь куни АОКА ҳузуридаги штабда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳмадов республикадаги мавжуд 10 мингга яқин мактабларда оптик толали алоқа линиялари қурилиши кўзда тутилганини маълум қилди.
«Республикадаги 10 мингга яқин халқ таълими муассасаларининг барчасига оптик толали алоқа линияларини қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Карантин режими эълон қилинган вақтдан бошлаб ўқувчиларга уйда фанларни бемалол ўзлаштиришлари учун барча маҳаллий тармоқ ва мобил операторлари томонидан таълим ахборот-ресурслари жойлаштирилган веб-сайтларга бепул кириш таъминланди.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда 3та телевизион канал ташкил этилди. Ушбу каналлар орқали телевизион видеодарс машғулотларини республика бўйича бепул тарқатиш йўлга қўйилди. Масофавий таълим беришда устоз ва мураббийлар учун мобил алоқа хизматларидан қулай шартларда фойдаланиш учун махсус «Таълим» тариф режаси жорий этилган. Ҳозирги кунда ушбу тариф режасига янада кўпроқ қулайликлар киритилмоқда.
Масофавий таълим учун янада кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида алоҳида имтиёзли «Мактаб» тариф режаси ишлаб чиқилиб, ҳозирда жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Йил якунига қадар яна 4 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилади ва 800дан ортиқ қўшимча янги база станциялари ўрнатилади», дея ахборот берди вазирлик вакили.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025