АрМИ-2020: Қўқонда бўлиб ўтган “Йўл патрули-2020” мусобақасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди — Фотолар
Қўқон шаҳри бу йил илк марта VI Халқаро Армия ўйинлари доирасидаги “Йўл патрули-2020” мусобақасига мезбонлик қилди.
25 августдан 3 сентябрга қадар ташкиллаштирилган мусобақанинг тантанали ёпилиш ва тақдирлаш маросими Қўқон шаҳридаги Шарқий ҳарбий округида бўлиб ўтди.
АрМИ-2020 халқаро Армия ўйинларининг “Йўл патрули-2020” мусобақаси баҳсларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.
Жамоа вакили Сиддиқ Аъзамов автомобилни экстремал бошқариш борасида мусобақа рекордини янгилади. У конуслар билан чегараланган махсус қисқа ва тор йўлакни босиб ўтишда 1.23.55 сония вақт сарфлаб 2019 йилда Россия терма жамоаси ўрнатган рекордни янгилади.
Мусобақада белгиланган шартларни бажаришда қайд этилган натижалар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси биринчи, Россия Федерацияси иккинчи, Беларусь Республикаси учинчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, ҳакамлар ҳайъати томонидан индивидуал йўналишдаги номинантлар ҳам аниқланиб тақдирланди.
Мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган ғолиб жамоага Халқаро Армия ўйинлари “Йўл патрули-2020” мусобақасининг рамзий белгиси ҳамда бош соврин - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Gentra” автомашинасининг калити топширилди.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари, полковник Алишер Норбоев ҳамда Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов иштирок этди.
Тантанали тадбир санъат усталарининг концерт дастури билан якунланди.
Файзулло Султонов, Kun.uz мухбири
Мавзуга оид
15:18 / 26.11.2024
Қўқонлик табиб яна трендда – унинг фаолияти ҳақида нималар маълум?
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
23:02 / 13.09.2024
Қўқонда газ тўлдириш шохобчасида турган автобусда ёнғин содир бўлди
18:00 / 12.09.2024