Греция ва Туркия Ўрта ер денгизидаги вазият бўйича музокаралар ўтказишга келишиб олди
Греция ва Туркия ҳукуматлари Ўрта ер денгизидаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралар ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
“Иттифоқдош давлатлар ҳарбий ихтилоф олдини олиш ва Ўрта ер денгизининг шарқида қуролли можаро юз бериши хавфини камайтириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича НАТО доирасида техник музокаралар ўтказишга рози бўлди”, деб маълум қилган Столтенберг.
26 августда Греция бош вазири Кириакос Мицотакис мамлакати Ион денгизида ўзининг сув ҳудудларини ғарб томон кенгайтиришни режалаштираётганини маълум қилган. 29 августда эса Туркия Греция томонидан сув ҳудудларининг 12 денгиз милигача кенгайтирилиши ҳарбий ихтилофга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Анқара Греция ва Кипр ўз иқтисодий ҳудуди деб ҳисоблайдиган денгиз шельфида вақти-вақти билан геологик қидирув ишлари олиб боради. 2019 йилда Туркия Ливия ҳукумати билан денгиз ҳудудларини чегаралаш бўйича келишувни имзолаган. Бу келишув Греция ва Европа иттифоқининг бошқа давлатлари томонидан танқид қилинган.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
09:50 / 04.11.2024
Туркия ТИВ раҳбари: Украина яхлитлиги тинчликнинг шартидир
10:30 / 02.11.2024