Жаҳон | 19:37 / 04.09.2020
3530
2 дақиқада ўқилади

Пандемия сабабли ёпилган Hilton Times Square меҳмонхонаси қачон очилиши номаълум эканлигини билдирди

Меҳмонхона 478та номерга эга бўлиб, меҳмонлар учун март ойида ёпилганди. Ўшанда меҳмонхона ходимлари ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқарилганди.

Манхэттендаги Hilton Times Square меҳмонхонаси коронавирус пандемияси сабабли номаълум муддатга ёпилмоқда. Меҳмонхонани назорат қилувчи Sunstone Hotel Investors Inc компаниясининг маълум қилишича, отель "доимий асосда" ёпилади ва октябрда 200 нафар ходим ишдан бўшатилади.

 Sunstone ишдан бўшатишлар билан боғлиқ вазият олти ойдан узоқроққа чўзилиши мумкинлигини билдирган. 

 "Меҳмонхона очилишининг аниқ муддати белгиланмаган ва тасдиқланмаган ҳамда бу кредитор билан музокаралар ва бозор шароитларига боғлиқ", - деган компания вакили.

 Меҳмонхона 478та номерга эга бўлиб, меҳмонлар учун март ойида ёпилганди. Ўшанда меҳмонхона ходимлари ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқарилганди.

 Унинг ёпилиши коронавирус пандемияси Нью-Йорк туризм саноати учун қанчалик салбий оқибатлар келтириб чиқарганлигининг яна бир белгисидир, деб ёзади WSJ. Кўплаб меҳмонхоналар вақтинчалик ёпилган ва ходимларини ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарган. Hilton Times Square фаолиятини яқин келажакда бошламаслигини маълум қилган дастлабки меҳмонхоналардан бири бўлди.

Мавзуга оид