Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung дунёдаги энг йирик фармацевтика заводини қуради
Super Plant деб номланувчи ушбу завод Samsung BioLogics Co компаниясининг тўртинчи корхонаси бўлади. Унинг майдони 230 минг квадрат метрни ташкил этади.
Samsung компанияси 2 млрд долларга яқин маблағ сарфлаб дори-дармон ишлаб чиқариш заводини қуради. 2022 йилда қурилиш ишлари якунланганидан сўнг у дунёдаги энг йирик фармацевтика заводи бўлади.
Компания коронавирус пандемияси сабабли биологик даво воситалари бозори ривожланишини назарда тутган ҳолда ушбу соҳага эътибор қаратмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal
Super Plant деб номланувчи ушбу завод Samsung BioLogics Co компаниясининг тўртинчи корхонаси бўлади. Унинг майдони 230 минг квадрат метрни ташкил этади. У компаниянинг мавжуд учта корхонаси майдонини қўшиб ҳисоблаганда ҳам каттароқ бўлади.
Samsung BioLogics дунёдаги йирик фармацевтика компаниялари учун биологик препаратлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Бўлинма раҳбари Ким Тхэ-ханнинг сўзларига кўра, дастлаб янги завод анча кичик бўлиши режалаштирилган, аммо коронавирус пандемияси янги тоифадаги маҳсулотлар - COVID-19ни даволаш учун дорилар тоифасини пайдо қилган.
"COVID-19 бизга инқироздан кўра кўпроқ имкониятларни беради", - деди Ким Тхэ-хан.
Мавзуга оид
20:00 / 03.07.2026
Гаджетлар қимматламоқда: чипларнинг глобал тақчиллиги смартфон ва ноутбуклар нархини оширяпти
20:41 / 30.06.2026
Янги Samsung Galaxy 2026 йилнинг "энг бемаъни" смартфони деб топилди
13:28 / 27.06.2026
Ўзбекистонда ноқонуний косметика препаратларидан фойдаланганларда оғир ножўя реакциялар кузатилди
20:18 / 06.06.2026