Saudi Aramco яна дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди
Apple акциялари 4 сентябрда 6,05 фоизга арзонлашиб, бир донаси нархи 113,57 долларгача тушиб кетди.
Бу эса АҚШ компаниясининг капиталлашуви 2 трлн доллардан тушиб кетгани ва тахминан 1,942 трлн долларни ташкил қилаётганини англатади. Натижада Apple дунёнинг энг қиммат компаниялари рейтингида 2-ўринга тушиб кетиб, яна энг юқори поғонани Саудия Арабистонининг давлат нефть компанияси Saudi Aramco’га бўшатиб берди. Айни вақтда Saudi Aramco қиймати 2,11 трлн долларни ташкил қилмоқда.
Apple билан бир қаторда бошқа технологик компаниялар акциялари ҳам арзонлашмоқда. Bank of America мутахассиси Майкл Хартнеттнинг таъкидлашича, Facebook, Apple, Amazon, Microsoft ва Alphabet каби гигантлар акциялари нархи жуда ошириб юборилгани сабабли IT-компаниялар акциялари арзонлашган нархда сотилиши муқаррар эди.
Унинг таъкидлашича, IT-компаниялар акцияларининг кескин қадрсизланиши яқин ҳафталарда ҳам давом этиши мумкин, бироқ АҚШ президенти сайловлари олдидан бозор яна тикланади.
Apple ва бутун технологик сектор котировкалари учинчи кун тушишда давом этмоқда. 3 сентябрдаги савдоларнинг ўзида Apple’нинг бозор қиймати 180 млрд долларга қисқарган ва бу фонд бозори тарихидаги антирекорд ҳисобланади.
Мавзуга оид
00:31 / 26.12.2024
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
00:31 / 18.12.2024
Конго Appleʼни ноқонуний қазиб олинаётган минераллардан фойдаланишда айблади
20:50 / 16.12.2024
Apple юпқа iPhone ва буклама қурилмаларни чиқаради – ОАВ
19:56 / 13.12.2024