SpaceX навбатдаги 60 та сунъий йўлдошни орбитага чиқарди
АҚШнинг SpaceX компанияси Starlink интернет тармоғини шакллантириш учун мўлжалланган навбатдаги 60 та сунъий йўлдошни орбитага чиқарди.
Маълум қилинишича, сунъий йўлдошлар орбитага Falcon 9 ракетаси ёрдамида чиқарилган. Парвоз Флоридадаги космодромдан 3 сентябрь маҳаллий вақт билан соат 8:46да амалга оширилган. Парвоз стартидан 9 дақиқа ўтиб ракетанинг биринчи поғонаси Атлантика океанидаги платформага қўнган.
Ҳар бирининг оғирлиги 260 кг бўлган сунъий йўлдошлар муайян баландликка чиқарилгач, ўз двигателлари ёрдамида 550 кмгача орбитага кўтарилган.
Starlink тармоғи сайёрадаги барча одамларни тезкор ва сифатли интернет билан таъминлашга қаратилган. Амалга оширилган парвоз тармоқни шакллантириш доирасидаги 12-парвоз бўлди. Аввалги парвоз 18 августда амалга оширилган ва унинг доирасида орбитага 58 та сунъий йўлдош чиқарилган. Ҳозирда орбитадаги сунъий йўлдошлар сони 653 та етган. Ушбу лойиҳани амалга оширишга йўналтириладиган инвестициялар умумий қиймати 10 млрд долларга баҳоланади.
Мавзуга оид
22:18 / 11.11.2024
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
17:14 / 05.11.2024
Япония дунёда биринчи бўлиб ёғоч сунъий йўлдошни коинотга учирди
22:37 / 04.11.2024