Туркманистон президенти тезотар пулемётдан бензин солинган бочкаларни нишонга олди (видео)
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Давлат хавфсизлик кенгашининг сайёр йиғилишини ўтказди. Йиғилишдан кейин Бердимуҳамедов ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари билан полигонга йўл олиб, у ерда турли қуроллардан ўқ отиш маҳоратини намойиш қилди.
Туркманистон президенти йиғилиш натижаларига кўра мамлакатда паспорт тизимини такомиллаштириш ҳақидаги фармонни имзолаган ва чегара заставларини модернизациялаш лозимлигига эътибор қаратган.
Сўнгра Бердимуҳамедов полигонга йўл олиб, у ерда ўқ отиш тайёргарлиги учун шароитлар билан танишган.
Туркманистон президенти мамлакатнинг олий ҳарбий раҳбариятининг ўқ отиш натижалари билан танишиб чиқиб, аскар ва зобитларнинг ҳарбий малакасига кўпроқ эътибор қаратишни буюрган. Сўнгра Бердимуҳамедов ўзининг жанговар қуролни эгаллаш маҳоратини намойиш қилган.
Президент турли тўппончалардан нишонларга ўқ узиб, сўнгра узоқроқда бир-бирининг устига тахланган бочкаларни йўлтанламас томига ўрнатилган тезотар пулемётдан ўққа тутган. Ичида бензин бўлган бочкаларга ўқ теккач улар портлаб кетган.
Бердимуҳамедов ўзининг кўплаб “қирралари” билан машҳур. Жумладан, аввалроқ у ҳарбийлар билан учрашувда велосипедда ҳаракатлана туриб тўппончадан нишонларни мўлжалга олган.
Мавзуга оид
15:25 / 06.12.2024
Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни кўпайтиради
18:02 / 05.12.2024
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди
22:14 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида ИИВнинг ўқ отиш полигони қурилади
16:34 / 11.10.2024