Ўзбекистон | 00:02 / 05.09.2020
46288
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони тузалганлар сонидан кўп бўлди. Жами ҳолатлар сони 43 мингдан ошди

Ўзбекистонда 4 сентябрь куни 278та янги ҳолат қайд этилди, 256 нафар бемор тузалди, 5 бемор вафот этди.

«4 сентябрь куни мамлакатимизда 278та ҳолатда касаллик қайд этилди. Афсуски бугун юртимизда коронавирус қайд этилганлар сони соғайганлар сонидан кўп бўлди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Кун давомида республиканинг 10 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 278 ҳолат аниқланган ва шу вақтгача қайд этилган ҳолатлар сони 43 минг 75тага етган.

Янги ҳолатлар (+278)

  • Тошкент шаҳрида 135 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 101 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 10 ҳолат;
  • Жиззах вилоятида 8 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 7 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 6 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 4 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 3 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 3 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 1 ҳолат.

Тузалганлар (+256)
Кун давомида республиканинг 10 ҳудудида 256 бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 40 минг 432 нафарга етди.

  • Тошкент вилоятида 107 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 89 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 14 нафар;
  • Наманган вилоятида 12 нафар;
  • Бухоро вилоятида 8 нафар;
  • Навоий вилоятида 8 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 7 нафар;
  • Фарғона вилоятида 6 нафар;
  • Жиззах вилоятида 4 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 1 нафар. 

Ўлим ҳолатлари (+5)
Кун давомида Тошкент шаҳрида 4, Тошкент вилоятида 1 бемор коронавирусдан вафот этгани қайд этилди ва Ўзбекистонда расмий статистикага кўра коронавирус қурбонлари сони 339 нафарга етди.

  • Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли Р.Т. (аёл);
  • Олмалиқ шаҳрида яшаган 59 ёшли М.С. (аёл);
  • Миробод туманида яшаган 52 ёшли Т.Х. (эркак);
  • Юнусобод туманида яшаган 42 ёшли Б.М. (эркак);
  • Сергели туманида яшаган 58 ёшли Ф.Е. (аёл) вафот этди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2 304 нафар бемор даволанмоқда, улардан 368 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.
 

Мавзуга оид