Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда жиноят йўлига кирган овсинлар ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Фото: Тергов департаменти
2020 йилнинг 24 август куни соат 10:00да Наманган шаҳри “Чорсу” бозорида жойлашган “Автошохбекати” олдида номаълум шахслар 38 ёшли Н.Т.нинг қулоғида бўлган бир дона нархи 1.500.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган зирагини тортиб олиб кетганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу куни соат 13:00да Наманган шаҳри “Чорсу” деҳқон бозорида ҳам номаълум шахслар 27 ёшли О.С.нинг қулоғида бўлган бир дона нархи 2.000.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган зирагини тортиб олиб ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи овсинлар, 26 ёшли Г.С., М.Ю. ва 22 ёшли Н.Ю. содир этганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
15:07 / 27.01.2026
Наманганда ер расмийлаштиришни ваъда қилган ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси ушланди
11:38 / 27.01.2026
Наманганда Cobalt ва йўловчи автобус тўқнашувида 3 киши ҳалок бўлди
18:11 / 16.01.2026