Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг бадавлат давлатлардан бири арзон нефть сабабли банкротлик ёқасига келиб қолди
Кувайт банкротлик ёқасида турибди. Бунга эса нефть арзонлашгани сабаб ҳисобланади. Форс кўрфазининг энг бой давлатларидан бири бюджети даромадининг 90 фоизини углеводородлар сотилишидан олади.
Таъкидланишича, мамлакатда ноябрдан бошлаб давлат хизматчиларига маош тўлашда муаммолар юзага келиши мумкин. Захира жамғармаси 6,54 млрд долларга тўлган, жорий харажатлар эса 5,56 млрд долларни талаб қилади. Кувайт молия вазирлигида таъкидланишича, Кувайтнинг давлат секторида 80 фоиз киши банд.
Мамлакат бюджети тақчиллиги молия йили якунланган 1 апрелда 69 фоизни, яъни 18,44 млрд долларни ташкил қилган. Миллий банк ушбу кўрсаткич ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизини ташкил қилишини маълум қилган. Бунгача эса 4,8 фоиз миқдорида бюджет профицити қайд қилиб келинган.
Bloomberg’нинг хабар беришича, прогнозларга кўра Кувайт бюджети тақчиллиги 46 млрд долларни ташкил қилиши мумкин.
Журналистларнинг таъкидлашича, ҳукумат ва парламент ушбу вазиятдан чиқишнинг турлича йўлини таклиф қилмоқда. Молия вазирлиги жорий вазиятда келгуси авлодлар учун мўлжалланган захира жамғармасини қўлламаслик керак деб ҳисобламоқда. Ҳозирда ушбу жамғармада 550 млрд доллар бор.
Вазирлик еврооблигациялар жойлаштириш ва ташқи ҳамда ички бозорда 65 млрд долларгача қарз олишга имкон берувчи қонун қабул қилинишини қўллаб-қувватламоқда. Бироқ парламент бу таклифни рад этган.
“Дунёда йириклиги бўйича 4-рақамли миллий фаровонлик жамғармасига эга бўла туриб, ҳукумат қарзга ботишга интилаётгани шармандаликдир. Бу ҳукуматнинг муваффақиятсизликларидан дарак беради”, деб айтишган парламент вакиллари.
Кувайт миллий банкида ҳам қонун қабул қилиниши зарурлиги, чунки мамлакат захиралари озайиб бораётгани, тақчиллик эса ошаётгани таъкидлаб ўтилган.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Форс кўрфази давлатлари нефть арзонлашганини илғамай, катта харажатлар қилиш одатини шунга мос равишда ўзгартирмаган ва эндиликда иқтисодий “қасос” вақти келди.
“Бир кун биз уйқудан туриб, барча йиғганларимизни сарфлаб бўлганимизни англаймиз - банк кўчирмасини текширмаганимиз учун эмас, балки уни текшириб, унга ишонмаганимиз учун. Биз банк маълумотларини шунчаки хатолик деб қабул қилиб, дўконга бориб ўзимизга Rolex’нинг энг охирги моделини сотиб олганмиз”, деб изоҳ берган ушбу вазиятга сиёсий ва молиявий коммуникациялар билан шуғулланувчи Bensirri фирмаси раҳбари Фаваз Ал-Сир.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026