Ўзбекистон | 07:45 / 06.09.2020
27992
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Сўнгги бир кунда 300га яқин янги ҳолат аниқланди, 400дан ортиқ бемор тузалди

Ўзбекистонда 5 сентябрь куни 295та янги ҳолат қайд этилди, 448 нафар бемор тузалди, 4 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 5 сентябрь куни мамлакатимизда 295 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бугун юртимизда соғайганлар сони коронавирус қайд этилганлар сонидан кўпроқ бўлди», дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги ҳолатлар (+295)
Республиканинг 8 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 295 ҳолат қайд этилди ва шу вақтгача қайд этилган жами ҳолатлар сони 43 минг 370тага етди.

  • Тошкент шаҳрида 170 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 91 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 13 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 7 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 7 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 3 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 3 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 1 ҳолат.

Тузалганлар (+448)
Республиканинг 7 ҳудудида 450га яқин бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 40 минг 880 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 324 нафар;
  • Тошкент вилоятида 95 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 10 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 8 нафар;
  • Наманган вилоятида 7 нафар;
  • Андижон вилоятида 3 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 1 нафар бемор тузалди.

Ўлим ҳолатлари (+4)
Кун давомида Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди ва шу вақтгача ССВнинг расмий статистикасида қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 343тага етди.

  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 72 ёшли Х.С. (эркак);
  • Олмазор туманида яшаган 73 ёшли Л.Ш. (аёл);
  • Учтепа туманида яшаган 64 ёшли А.К. (эркак);
  • Зангиота туманида яшаган 54 ёшли Ф.У. (аёл) вафот этди.

 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2 147 нафар бемор даволанмоқда, шундан 366 нафари оғир, 198 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид