Жамият | 12:30 / 06.09.2020
7267
4 дақиқада ўқилади
Реклама

LG WashTower™ кийимларни парваришлашдаги самарадорлик ва қулайликнинг янги стандартларини белгилайди

Ҳаёт учун инновацион ечим.

Фото: LG Electronics

IFA 2020 кўргазмаси доирасида LG компанияси уй ишларида қулайликнинг янада юқори даражасини истаганлар учун мўлжалланган янги маҳсулотларнинг виртуаль тақдимотини ўтказмоқда. LG WashTower™  ўзида кир ювиш ва қуритиш машиналарининг ягона комплексини мужассам этган бўлиб, у LG янги технологиялари ва интеллектуаль функциялари ёрдамида кийимларни эҳтиёткорлик билан ювиш ва фойдаланишдаги беқиёс қулайликни таъминлайди. Инновацион комплекс жорий йилнинг ўзида айрим давлатларда сотувга чиқарила бошлайди.

Бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг кир ювувчи-қуритувчи машиналаридан фарқли ўлароқ, LG WashTower™ бошидан ягона ечим сифатида лойиҳалаштирилган. Кир ювиш циклининг бошида ички блок тўлақонли циклни амалга ошириш учун қанча вақт зарур бўлишини аниқлайди ва кўрсатади:  кир ювиш учун ҳам, қуритиш учун ҳам. Кир ювиш машинаси натижани яхшилаш ва умумий тозалаш вақтини қисқартириш учун автоматик тарзда оптимал параметрларни созлайдиган ва барабанни аввалдан қиздирадиган эслатмани қуритгичга юборади.

WashTower ишлаб чиқиш давомида LG дизайнерлари фойдаланишда максимал даражадаги оддийликни таъминлаш учун барча ишни амалга оширишган.  Ҳар бир ускунаси алоҳида бошқарув панелига эга бўлган одатий кир ювиш ва қуритиш машиналаридан фарқли равишда WashTower'да интуитив тушунарли интерфейсли ягона панел мавжуд. Универсал бошқарув панели ёрдамида ускуналарнинг исталган созламасини осонгина бошқариш мумкин.

LG WashTower™ баландлиги кир ювиш ва қуритиш машиналарининг ўртача комбинацияларига нисбатан қарийб 87 миллиметрга пастроқ бўлиб, бунинг натижасида юқорида ўрнатилган қуритиш барабанини юклаш янада осонлашади. Бундан ташқари, WashTower яхшигина жойлашув кенглигига эга: кир машинасига 17 кг гача бўлган кийимларни, қуритишга эса – 16 кг гача бўлган кийим-кечакларни солиш имкони мавжуд.

LG'нинг энг илғор кир ювиш технологиялари ҳамда интеллектуал функцияларини ўзида бирлаштирган ҳолда WashTower юқори иш самарадорлиги ва фойдаланишдаги осонликни таъминлаб беради. TurboWash™ 360° ва Artificial Intelligence Direct Drive™ (AI DD™) технологиялари туфайли қурилма янада тезкор, эҳтиёткор ва  тозароқ кир ювишни кафолатлайди. WashTower ҳар бир кир уюми учун оптимал алгоритмни танлаш учун кийимларнинг оғирлиги ва юмшоқлик даражасини мустақил равишда аниқлайди. Мукаммаллаштирилган сунъий интеллект самарадорликни йўқотмаган ҳолда цикл вақти ва энергия истеъмолини қисқартиради. Қуритиш машинаси эса максимал тозаликни таъминлаш ҳамда тарқалган бактерияларни 99,99 фоизгача йўқ қилиш учун LG'нинг буғ технологиясидан фойдаланади.

«TWINWash, эндиликда WashTower каби инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқара туриб, LG компанияси фойдаланишдаги қулайликни ва уйдаги тежамкорликни оширишга  бўлган ўз ёндошувини намойиш этади», – дея қайд этади LG Electronics Home Appliance & Air Solution президенти Дахюн Сонг. «Мазкур комплекс ечим – кундалик ишларни тартибга солиш ва истеъмолчиларга яхши ҳаёт учун янада кўпроқ эркинлик улашиш йўлидаги доимий ҳаракатларимизнинг муносиб натижасидир».

Жорий йил IFA кўргазмасида LG компанияси сентябрь ойигача давом этадиган виртуаль экспозицияни тақдим этади. Унда "Кийимларни парваришлаш" бўлимида LG WashTower™ каби барча янги моделлар билан танишиш имкони мавжуд. Қўшимча реаллик имконияти кўргазма иштирокчиларига LG маҳсулотлари ўз уйларида қандай кўринишда бўлишини тасаввур қилишларига ёрдам беради. 

Батафсил: lg.com/global/exhibition/appliances

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
#LG
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид